<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><lyrics>[V1]
 Эй Эгам, ким яшайди Сенинг масканингда?
 Ким макон топади Сенинг муқаддас тоғингда?

[V2]
 Тўғри юриб, тўғри иш қилганлар яшайди,
 Юракдан ҳақ гапни айтганлар яшайди.

[V3]
 Бошқаларга бўҳтон қилмаганлар яшайди,
 Дўстларига ёмонлик қилмаганлар яшайди,

[V4]
 Қўшниларин ҳақорат қилмаганлар яшайди.
 Разил кимсалардан нафратланганлар яшайди,

[V5]
 Эй Эгам, Сендан қўрққанларни иззатлаганлар яшайди,
 Ўзига зарар бўлса ҳам, аҳдида турганлар яшайди.

[V6]
 Қарз бериб судхўрлик қилмаганлар яшайди.
 Айбсизга қарши гувоҳлик бериш учун пора олмаганлар яшар
 Буларни қилганлар тинч-омон бўлурлар ҳар қачон</lyrics>
<title>Эй Эгам ким яшайди Сенинг масканингда</title>
</song>